Туркия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот ўтказилди

    2023 йил 6 январда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов ва Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғли ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

    Суҳбат аввалида Туркия ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовни юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилади.

    Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболларини кўриб чиқдилар.

    Турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

    Мулоқот чоғида ҳам икки томонлама шаклда, ҳам халқаро тузилмалар доирасида Ўзбекистон-Туркия алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати..

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates