Туркия ва Болгарияда ҳалок бўлган 6 нафар ўзбекистонлик жасади ватанга олиб келинди

    Болгариядан чўкиб, ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасади олиб келинди, харажатлари давлат ҳисобидан қоплаб берилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннин Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси.

    Бош консулхонанинг маълум қилишича, август ойида Бош консулхона томонидан жазони ижро этиш муассасалари, депортация марказлари, полиция, суд идоралари ва шифохоналарга ташрифлар амалга оширилди.

    Туркия ва Болгарияда қийин вазиятга тушган ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Туркияда вафот этган 5 нафар фуқаро ҳамда Болгариянинг Созопол шаҳрида чўкиш оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини олиб келиш харажатлари давлат ҳисобидан қоплаб берилди.

    Шифохоналарда даволаниш жараёнида катта қарзга тушган 12 нафар фуқарога чегирмалар қилиниб, уларнинг Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.

    Туркияда ҳужжатсиз қолган 27 нафар фуқарога ёрдам берилиб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларга қуйидагилари эслатиб ўтган:

    «Туркияда ҳужжатларни текшириш кучайтирилган.

    Шунинг учун:

    • паспорт ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ёнингизда олиб юринг;
    • маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилинг;
    • фавқулодда вазиятларда Консулхонага мурожаат қилинг, — дейилади хабарда».
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates