“28 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўйича барча даъволарни кўриб чиқдик ва натижаларни сарҳисоб қилдик: Режеп Таййип Эрдоған учун 52,18 фоиз, Камол Қиличдарўғли учун 47,82 фоиз овоз берилди”, деди Олий сайлов комиссияси раҳбари Аҳмет Йенер.
Шунингдек, сайловларда 84,15 фоиз, хорижий ваколатхоналар ва чегара пунктларида 56 фоиз сайловчи иштирок этгани маълум қилинди.
Туркия ва хорижда жами 54 миллион нафардан ортиқ киши овоз берди, улардан 27,8 миллион нафари Эрдоғанни, 25,4 миллион нафари Қиличдарўғлини қўллаб-қувватлаб овоз берди, деб хабар бермоқда mir24.tv.