Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 240 нафарга яқин одам жабрланди

    Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 236 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемисоғлу Фавқулодда вазиятлар департаменти тезкор штабида ўтказилган брифингда маълум қилди.

    Мемисоғлунинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг аксарияти ваҳима туфайли жароҳатланган – одамлар уйлардан сакраб, баландликдан йиқилиб тушган. Истамбулнинг ўзида 173 та шундай ҳолат қайд этилган. Бундан ташқари, жабрланганларнинг аксарияти шифохонага ётқизишни талаб қилмаган ва уларнинг аҳволи нормал деб баҳоланмоқда.

    Бугун, 23 апрель куни эрталаб Истамбулдан бир неча ўнлаб километр узоқликда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Сейсмик фаоллик Истамбулга қўшни вилоятларда ҳам сезилган. Сўнгги маълумотларга кўра, 51 бор афтершок қайд этилган, деб хабар беради kommersant.ru.


    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates