Туркиялик адвокатлар билан учрашув ўтказилди

    Учрашувда Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан хорижий давлатларда юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида ўтказилган танловнинг асосий мақсади, шартлари, иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

    Президентимизнинг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси, Истанбул шаҳридаги Бош консулхона, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги, Туркияда фаолият юритувчи хусусий адвокатлик ширкатлари масъул ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди.

    Учрашувда Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан хорижий давлатларда юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида ўтказилган танловнинг асосий мақсади, шартлари, иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

    Ўз навбатида турк адвокатлари Туркия қонунчилигининг хорижий меҳнат мигрантлари фаолиятини тартибга солишда ўзига хос хусусиятлари, унинг Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа давлатларидан фарқли эканлиги ҳақида маълумот берди.

    Сўнгги вақтларда Туркияга ишлаш мақсадида келаётган Ўзбекистон фуқароларининг аксарият қисми умумий овқатланиш шохобчаларида ошпаз, официант, бола боқувчиси, энага, фаррош сифатида ноқонуний тарзда яъни, иш берувчи билан шартнома расмийлаштирмаган ҳолда ишлаши, бу эса ўз навбатида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга ҳукумат томонидан яратилган ижтимоий ёрдам ва бошқа имтиёзлардан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи омиллар эканлиги таъкидланди.

    Шунинг учун хорижга, жумладан Туркияга ишлаш мақсадида кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, аэропортлар ва чегара назорат пунктларида меҳнат мигрантининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, турли нохуш вазиятга тушиб қолганда дипломатик ваколатхоналар билан бир қаторда бошқа ваколатли идораларнинг навбатчи телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар акс этган флайерлар ҳамда видеороликларни фуқароларга тарқатишни йўлга қўйиш таклифи берилди. Бугунги кунда бу борада Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан салмоқли ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларининг Туркия ҳудудида қонуний фаолият юритиши учун 2018 йил 30 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган “Меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ҳукуматлараро Битим Туркия ҳукумати томонидан ратификация қилиниб, қонуний кучга кириши лозимлиги билдирилди. Мазкур Битимни ратификация жараёнини тезлаштириш мақсадида, элчихона томонидан Туркиянинг тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates