Туркиялик телепродюсер Ўзбекистон зиёрат туризми тарғиботига бағишланган кўрсатув тайёрлаяпти

    Туризм 6 январ 2022 998

    Шу кунларда Туркиянинг ТРТ телеканали продюсери, зиёрат туризми бўйича машҳур блогер Сердар Тунжер бошчилигидаги тарғибот гуруҳи томонидан «Олтин силсила ҳалқаси бўйлаб» кўрсатуви суратга олиняпти.

    Продюсер Сердар Тунжер ўзининг 10 кунлик дастурини Сурхондарё вилоятидаги Алауддин Аттор зиёратгоҳидан бошлаб, кейинчалик Самарқанд вилоятида Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий, Хўжа Аҳрори Валий, Бухородаги Саид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаларидан онлайн трансляцияларни шахсий YouTube канали орқали давом эттираётганлиги ҳақида маълум қилди.

    «Ушбу лойиҳамизни ўтган йилнинг охирида Тожикистондаги Ёқуб Чархий зиёратгоҳидан бошлаб, бугунга қадар мамлакатингизнинг кўплаб зиёрат масканларида бўлдик. Ўзбекистон ҳақида гапирар эканман, бу ерда ҳам саёҳат ҳам зиёрат қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Дунёнинг энг гўзал масканларида жонингиз роҳатланиши мумкин, бироқ руҳингиз ором олиши учун биргина Бухорога ташриф буюрсангиз бўлгани», — деди Сердар Тунжер ўз интервьюсида.

    Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида самарали ҳамкорлик қилиб келаётган Сердар Тунжер Бухоро вилоятининг Туркиядаги «Туризм элчиси» этиб тайинланди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Яқин кунларда Туркиялик телепродюсер томонидан тайёрланган мазкур йирик шаҳарлардаги зиёратгоҳлар ҳақидаги туркум кўрсатувлар рамазон ойида Туркиянинг ТРТ телеканали орқали дунёнинг 128 давлатига намойиш этилиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates