баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Туркиянинг шарқий қисмидан 1,2 миллиард долларли олтин заҳирасига эга кон топилди

    Бу ҳақда мамлакат саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк маълум қилди деб, хабар тарқатган ria.ru.

    “Koza Altin компаниясининг Моллакара қишлоғида жойлашган шахтасидан қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган 20 тонна олтин, қиймати 2,8 миллион долларга тенг 3,5 тонна кумуш заҳиралари аниқланди”, деди вазир конларнинг очилиш маросимида.

    Варанк  сўнгги 10 йилда мамлакатга олтин қазиб олиш учун киритилган сармоя 25 фоизга ошганини қайд этди. 2020 йилда мамлакатнинг 18 та конидан 42 тонна олтин қазиб олинган.  

    Вазирнинг айтишича, Туркия шу йили 45 тонна олтин қазиб олишни мўлжалламоқда. Яқин йилларда бу кўрсаткични 100 тоннага етказиш кўзда тутилган.