Туркманистон делегацияси Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказига ташриф буюрди

    Меҳмонлар Модарихон мадрасасига ташриф буюриб, миллий ҳунармандчилик турлари билан танишди.

    Дастлаб делегация раҳбари ва аъзоларига “Ишга марҳамат” мономарказининг тузилмаси ва асосий вазифалари, ислоҳот ва истиқболдаги режалар ҳақида қисқача маълумот берилди. Делегация вакиллари мономарказнинг касб турларига ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган ўқув хоналарида бўлиб, яратилган шарт-шароитлар унда олиб борилаётган фаолият билан яқиндан танишишди.

    Шунингдек, “Ишга марҳамат” мономарказининг ҳунармандчилик маркази - Модарихон мадрасасига ташриф буюриб, миллий ҳунармандчилик турлари билан танишиб чиқишди.