Туркманистон Президенти Ўзбекистон Президентини самимий қутлади

    Ҳукумат 25 октябр 2021 3628

    25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

    Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва унинг халқаро нуфузини юксалтиришга қаратилган самарали ислоҳот ва янгиланишлар давом эттирилиши тиланди.

    Жорий йил 4-5 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги расмий тадбирлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Бўлажак мулоқотлар, шу жумладан минтақавий ташкилотлар доирасидаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates