Туркманистонда иш ҳақи ва пенсияни оширмаслик таклиф қилинди

    Туркманистон ҳукумати иш ҳақи, пенсия, давлат нафақалари ва стипендияларнинг ҳар йили оширилишидан воз кечишни таклиф қилмоқда.

    Бу ҳақида фахрий оқсоқол Ёзмурод Отамуродов Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтказилган Халқ маслаҳати йиғилишида маълум қилди.

    Отамуродовнинг таъкидлашича, аҳолининг ижтимоий-маиший шароити юқори ва эндиликда тўловларни доимий равишда ошириш зарур эмас. У, шунингдек, “дунёнинг ҳеч қайси давлатида фуқароларга бундай имтиёзлар бериб келинмаганини” қўшимча қилди.

    Фахрий оқсоқол президент Бердимуҳамедовдан бу ташаббусни қўллаб-қувватлашни ва тежаладиган маблағларни мамлакат тараққиёти ҳамда бошқа муҳим йўналишларга йўналтиришни сўради. Президент эса ўз навбатида Отамуродовга нутқи ва тавсиялари учун миннатдорлик билдирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates