Турли ёт шоулар, ортиқча ва дабдабали тадбирлар оилавий низоларни келтириб чиқаради

    Ҳудуддаги оилалар ҳолатини ўрганиш, нотинч оилаларни аниқлаш, улар билан профилактик ишлар олиб бориш профилактика инспекторининг асосий вазифаларидан бири бўлиб турибди.

    Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, хусусан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ҳамда олдини олишда профилактика инспекторларининг ўрни катта. Бугунги кунда профилактика инспекторлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқий мақоми 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида ўз аксини топди.

    Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича профилактика(катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳукуматимизнинг бир қатор қарорлари қабул қилинган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги қарори билан “Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

    Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажариш профилактика инспектори зиммасига юклатилди. Бу билан профилактика инспекторининг мақоми янада кучайтирилди.

    Сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатларида мавжуд ҳуқуқбузарликлар билан курашиш баробарида оилавий низоларни ҳал қилишда ҳам профилактика инспекторининг ўрни ва масъулияти белгилаб берилди. Чунки оиладаги турли келишмоқчиликлар, ноодатий удумлар, фарзандлар билан тўғри мулоқотнинг йўлга қўйилмагани, маиший зўравонлик, ахлоқсизлик, илмсизлик, ишсизлик, нотўғри тартиб ва бошқа иллатлар оилани барбод этади. Миллий қадриятларни емиради ва охир оқибат турли ҳуқуқбузарлик ва ҳатто жиноятларнинг келиб чиқишига омил бўлади. Вояга етмаган фарзандлар турли ижтимоий гуруҳларга алоқадор бўлиб, назоратсиз қолади.

    Шунга кўра, профилактика инспекторининг фаолияти кенгайиб, асосий эътибор нотинч оилалар, яъни оилавий низоларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилмоқда. Аввало, профилактика инспектори оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган ҳуқуқбузарликлар, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўради, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан ҳамкорликни ҳамда бу борадаги ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди.

    Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида эрта никоҳ, ўз жонига қасд қилиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаби, шарт-шароитларини ўрганади. Шунингдек, уларга йўл қўймаслик бўйича профилактика чораларини кўради.

    Маълумки, миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоулар, ортиқча ва дабдабали тадбирларни ўтказиш ҳолатлари оилавий низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Ҳудуддаги оилалар ҳолатини ўрганиш, нотинч оилаларни аниқлаш, улар билан профилактик ишлар олиб бориш профилактика инспекторининг асосий вазифаларидан бири бўлиб турибди.

    Профилактика инспектори оиладаги маиший ахлоқсизликка қарши курашишда порнографик мазмундаги маҳсулотлар, фоҳишабозлик ва ОИТСнинг, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ёйилиши ҳамда фоҳишахоналарнинг сақланишига чек қўйиш, ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ушбу йўналишдаги ишларини мувофиқлаштириш бўйича тадбирлар ўтказади.

    Профилактика инспекторининг қобилияти, касбий кўникмаларининг мустаҳкамлиги, маҳаллада оилалар ҳақида ҳаққоний ахборотларга эга бўлиши, турли профилактик тадбирларни амалга ошириши ўз-ўзидан оилавий низоларнинг олдини олиш ва оиладаги маиший ахлоқсизларга қарши туриш имконини беради. Шунингдек, оилани жамоат назоратига олиш орқали ҳудудда барқарорликни таъминлашга кўмаклашади.

    Гулнора Худайбердиева,

    Тошкент давлат юридик университети

    Ихтисослаштирилган филиали доценти,

    юридик фанлар номзоди

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates