Унда соҳада фаолият кўрсатган фахрийлар, турли йилларда банкни бошқарган раҳбарлар, банк Кенгаши аъзолари ҳамда ҳудудий филиал ва хизмат офислари ходимлари иштирок этди. Тадбир қатнашчилар Туронбанкнинг шаклланиши ва ривожланиши давомида босиб ўтган муҳим босқичларини ёдга олдилар, ўз хотиралари ва самимий тилаклари билан ўртоқлашдилар.
Тантанали маросимда банкнинг 35 йил давомида эришган ютуқлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги стратегик режалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Бугунги кунда Туронбанк мамлакат молия бозорида ўз ўрнига эга бўлиб, мижозларига ишончли ва замонавий хизматлар кўрсатаётган банк сифатида танилди. Шунингдек, 1990 йил 6 ноябрда ташкил этилган мазкур молиявий муассаса 35 йил давомида иқтисодиётнинг турли тармоқларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Туронбанкнинг барқарор ривожланиши мижозлар ишончи, профессионал жамоа меҳнати ва янгича фикрлаш маданияти билан боғлиқ. Шунингдек, банкнинг асосий мақсади — мижозларга қулай, тезкор ва хавфсиз молиявий ечимлар тақдим этишдан иборат.
“Туронбанк” АТБ Бошқарув раиси Чори Мирзаев юбилей муносабати билан барча ташриф буюрганларни самимий қутлади ва қуйидагича фикр билдирди:
— 35 йиллик йўлимиз — бу фақат сана эмас. Бу ҳар бир мижознинг ишончи, ҳар бир ходимнинг меҳнати ва ҳар бир янгича фикрнинг самарасидир. Биз келажакка ишонч билан қадам қўямиз. Туронбанк — ишонч ва ҳамкорлик тимсоли бўлиб, янгиланиш ва ривожланиш сари интилишда давом этади, — деди Чори Мирзаев.
Туронбанкнинг 35 йиллик тарихи — ишонч, барқарорлик ва янгиланиш йўлидир. Бу сана фақат ўтмишга назар ташлаш эмас, балки келажак истиқболларини белгилашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Банк бугунги кунда мамлакат иқтисодиётидаги муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, замонавий технологиялар асосида мижозларга янада қулай хизматлар тақдим этишни мақсад қилган.
Зулхумор АКБАРОВА
Ҳамкорлик материали










