Туроператор ва турагентларга хорижий сайёҳларни жалб қилиш учун субсидия ажратилади

    Туризм 18 май 2021 1064

    Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари фонддан туроператор, турагент ва жойлаштириш воситалари учун субсидия бериш тартиби белгиланди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субектларини қўллаб-кувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида»ги 602-сонли қарорида шу ҳақида маълум қилинган.

    Қарорга кўра, субсидия хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (хорижий туристлар) учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жойлаштириш воситаларида камида 5 кеча тунашни ўз ичига олган турни ташкил қилган туроператор ва турагентларга берилади.

    Субсидиялар 15 доллар миқдорида — миллий валютада тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ажратилади.

    Туристик мавсум очилиши муносабати билан мазкур субсидияни олиш учун туроператорларнинг илк аризалари қабул қилиниб, ишлаб чиқилган. Биргина жорий йилнинг март ойида туроператорлардан 99 нафар хорижий турист учун 1 485 доллар ва 15 миллион 632 минг сўм суммани қамраб олган иккита ариза қабул қилинган.

    Умуман олганда, 2021 йилнинг март ойида Ўзбекистонга 123,4 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган ва ой сайин ушбу кўрсаткичнинг сезиларли даражада ошиши кутилмоқда, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates