U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди

    2026 йилнинг январь ойида Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-23 Осиё кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

    Қуръа натижаларига кўра, «А» гуруҳидан Саудия Арабистони (мусобақа мезбони), Вьетнам, Иордания, Қирғиз Республикаси жой олди. Япония, Қатар, БАА ва Сурия эса «B» гуруҳида ўзаро беллашади.

    Ўзбекистон U-23 жамоаси C гуруҳидан жой олди. Шунингдек, ушбу квартетда Жанубий Корея, Эрон ва Ливан жамоалари номи қайд этилган.

    «D» гуруҳида Ироқ, Австралия, Таиланд ва Хитойнинг U-23 жамоалари курашади.

    Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини Ливанга қарши учрашув билан бошлайди. Мусобақа 2026 йилнинг 7-25 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates