Уч ойда уч вилоятда 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

    Энергетика 14 март 2022 2083

    Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида мамлакатимизнинг 3 та вилоятида умумий қуввати 684 МВт бўлган 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

    Хусусан, биринчиси, жорий йил 11 январда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

    Иккинчиси, 14 январда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси;

    Учинчиси, 10 мартда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

    Ушбу 3 та электр станция йилига 5 миллиард 600 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 725 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

    Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 2 миллиард 700 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

    Маълумот учун: Март ойи якунига қадар Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 МВт бўлган навбатдаги, яъни 4чи янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates