Уч ойда юртимизнинг уч вилоятида 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

    Энергетика 14 март 2022 1589

    Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида мамлакатимизнинг 3 та вилоятида умумий қуввати 684 МВт бўлган 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди, дея хабар беради Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

    Хусусан,

    Биринчиси, жорий йил 11 январь куни Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

    Иккинчиси, 14 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси;

    Учинчиси, 10 март куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

    Ушбу 3 та электр станция йилига 5 миллиард 600 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 725 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

    Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 2 миллиард 700 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

    Маълумот учун: Март ойи якунига қадар Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 МВт бўлган навбатдаги, яъни 4-чи янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates