"Учар ликопча"нинг прототипи яратилди

    Учиш қурилмасининг бошланғич нархи 250 000 долларни ташкил қилади.

    Қўшма Штатларда "учар ликопча" — диск кўринишидаги бир ўриндиқли ҳаво таксиси прототипи яратилди.

    Американинг Зева Аеро стартапи “учар ликопча” кўринишидаги Зева Зеро ҳаво таксисининг тўлиқ ўлчамли прототипини тақдим этди. Диаметри 2,4 метр бўлган диск шаклидаги углерод толали корпус самолётни ҳавода ушлаб туриш учун етарлича кўтаргични яратади, шунинг учун ҳаво таксисига қанот керак эмас.

    Зева Зеро 25 киловатт-соат қувватга эга аккумуляторларнинг бир марта зарядланганида соатига 257 километр тезликка эришиш ва 80 километргача учиш имконини берувчи тўртта электр моторидан фойдаланади.

    Ҳаво таксиси вертикал равишда осмонга кўтарилади ва қўнади ("думида"), лекин парвоздан кейин горизонтал ҳолатга ўтади. Учиш қурилмасининг бошланғич нархи 250 000 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates