Учқўрғонлик ота 2026 йилга қадар алимент тўловни олдиндан тўлади

    Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон туман бўлими томонидан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг ота фарзанди алименти учун бир йўла 5 йиллигини олдиндан тўлаб берди.

    Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 19 июндаги қарорига кўра, қарздор Ғайбуллаев Дилшоддан ундирувчи Исмоилова Зилола фойдасига 1 нафар фарзанди учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

    Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилиб, алимент ундириб берилаётган эди. Ўз ўрнида отага амалдаги тартибга кўра олдиндан 5 йиллигини ёки фарзанди вояга етгунга қадар тўлаши тушунтирилган.

    Фуқаро Дилшод Ғайбуллаев эса ўз фарзанди учун олдиндан беш йиллик алимент пулини ҳисоблаб беришни сўраб мурожаат этди. Давлат ижрочиси томонидан ушбу муддат ҳисоб-китоб қилинганда 45.343.000 сўмни ташкил этди ва моддий таъминот учун ушбу суммани тўлаб берди.

    Раҳимжон Исматуллаев,

    МИБ Учқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates