Украинанинг янги элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини бошлайди

    Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Николай Дорошенкони қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

    Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарида келтирилишича, вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга Ўзбекистон – Украина ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги фаолиятига муваффақият тилади.

    Учрашувда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришга алоҳида урғу берилди.

    Қўшма тадбирларни, жумладан ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Украина Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Суҳбат чоғида коронавирус пандемияси икки томонлама савдо айланмаси кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди. Шу нуқтайи назардан Ўзбекистон ва Украина ишбилармон доиралари, савдо-саноат палаталари ва ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

    Томонлар қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширишга, фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

    Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

    Бундан олдин, Ўзбекистоннинг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Алишер Курманов 19 июнь куни Украина Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиғи нусхасини топширган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates