Умрни узайтирадиган дори воситаси аниқланди

    Окленд университети олимлари томонидан умрни узайтирадиган дори воситаси аниқланди. Мазкур дори воситасини қабул қилган сичқонлар уни истеъмол қилмаганларга қараганда ўртача ўн фоиз кўп умр кўрган.

    Тадқиқотчилар ўрта ёшли (тахминан бир ёшли) икки гуруҳ сичқонлар устида изланиш олиб боришди. Биринчи гуруҳга 20 йил давомида изланиш олиб борилаётган алпелисиб дори воситаси юборилди. Мазкур дори саратон хасталигига чалинганларни даволашда фойдали бўлиши мумкин. Иккинчи гуруҳ сичқонларга дори берилмади, одатий овқатлантирилди.

    Соғлом сичқонларга узоқ вақт давомида алпелисиб дори воситасининг берилиши уларнинг умр давомийлигини уч йилга, тахминан ўн фоизга оширди.

    Ижобий натижаларга қарамай, тадқиқотчилар дори воситасини одамларга қўллаб кўриш масаласида эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Боиси, дори воситасини қабул қилган жониворларда қариш билан боғлиқ салбий ҳолатлар, мисол учун суяк оғирлигининг камайиши намоён бўлди.