Университет — ёшлар ҳомийси

    Етти нафар ёш университетга ишга жойлашди. Уларнинг уч нафари “Темир дафтар”да турувчи оилалар фарзандлари.

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида муассаса атрофидаги маҳалла ёшлари учун касбга йўналтириш, ҳунармандчилик, спорт машғулотлари, хорижий тиллар, ментал арифметика тўгараклари ҳамда университет бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

    Йигирмадан зиёд йигит-қиз университетнинг турли йўналишлардаги тўгарак ва бепул курсларига аъзо бўлди. Энди улар ҳар ҳафтада икки марта университет ҳудудига келиб, касб ўрганади ва билим олади.

    Етти нафар ёш университетга ишга жойлашди. Уларнинг уч нафари “Темир дафтар”да турувчи ёшлардир.

    Тадбир давомида ёшларга мотивация берувчи психологик семинар-тренинг ташкил этилди. Ҳарбий ва спорт йўналишига талабгор ёшлар учун саф тайёргарлиги бўйича тўгараклар фаолиятидан намуналар кўрсатилди.

    Касб-ҳунарга тўгараклари доирасида университет талабалари Чилонзор ҳудудидаги маҳалла ёшларини шогирдликка олмоқда. Хусусан, бугунги кунда миллий ҳунармандчилик бўйича университет талабаси Муштарий Комилованинг 74 нафар шогирди бор.

    Ҳозирга қадар кўплаб маҳалла ёшлари университет ҳудудида жойлашган спорт майдонига мунтазам келиб, футбол, волейбол, баскетбол, стол теннис бўйича мусобақаларда қатнашиб келаётган эди. Бугунги тадбирдан кейин яна 18 нафар ёш университет спорт майдончасида спорт билан шуғулланадиган бўлди.

    Ёшларнинг келажагига, илм-ҳунар ўрганишига давлат раҳбари даражасида эътибор қаратиляпти. Бу ғамхўрлик кўлами йилдан-йилга кенгайиб, фарзандларимиз учун зарур барча имкониятлар яратиляпти. Улардан оқилона фойдаланишга ундаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишига кўмаклашишда университет жамоаси қўлни қўлга бериб меҳнат қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates