Талаба 75 миллион сўмдан ортиқ пулни ўғирлади

    Талаба ушбу жиноий режасини банк филиалларидан бирида амалиёт ўтаётган вақтида тузгани маълум бўлди.

    Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи М.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан 75.700.000 сўм пулни ечиб олганини билдирди.

    Шунингдек, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва пулларни қайтаришда ёрдам сўраган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, ушбу жиноятни университет 4-курс талабаси, 1997 й.т. М.А томонидан содир этилгани аниқланди.

    М.А. ушбу жиноий режасини банк филиалларидан бирида амалиёт ўтаётган вақтида тузгани маълум қилиб, банк тизими орқали нотаниш шахс номидаги банк картасини фаоллаштиргани ва жабрланувчига қўнғироқ қилиб банк ходими эканлигини билдириб, смс-хабарномани қўлга киритган ҳамда мавжуд бўлган барча пулларни номаълум шахс номига расмийлаштирилган банк картасига ўтказиб олиб, турли банкоматлар орқали пулларини ечиб олганини билдирган.

    М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates