Университетлар вакиллари ўзаро фикр алмашди

    Таълим 11 август 2020 18621

    Жорий йилнинг 2020 йил 10-11 август кунлари Тошкент давлат юридик университети, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва хорижий таълим даргоҳлари ҳамкорлигида университетлараро онлайн конференция ташкил этилди.

    «Янги демократия шароитида конституционализм консолидацияси: Евроосиё истиқболлари» мавзуидаги анжуманда юртимиз илмий ҳамжамияти ҳамда расмий доиралар вакиллари билан биргаликда Нагоя университетининг Осиё ҳуқуқий алмашинув маркази ва Олий ҳуқуқ мактаби (Япония), Мелбурн университети (Австралия), Регенсбург университети (Германия) экспертлари ҳам иштирок этди.

    Видеоконференцияни ТДЮУ ректори Раҳимжон Ҳакимов очиб берди. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда унда белгиланган вазифалар хусусида сўз юритилди. Юртимизда юридик фан ва таълим сифатини оширишда дунёнинг етакчи университетлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ғоят муҳимлиги таъкидланди.

    Илмий-амалий мунозара сессиялари давомида экспертлар Евроосиё минтақаси давлатларида конституциявий ва маъмурий ҳуқуқнинг ривожланиш жараёни, инсон ҳуқуқларини конституция ҳамда қонунлар асосида ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди. Мавзуга доир бир қатор асосли таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

    Билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, келгусида ҳуқуқшунослар учун илмий ва ўқув материалларини тайёрлашда фойдаланилади.

    Тошкент давлат юридик университети

    Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates