Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

    Ҳукуматнинг “Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (621-сон, 03.10.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси Урганч давлат тиббиёт институти клиникаси этиб қайта номланди.

    Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

    • узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
    • талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
    • илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;
    • тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш.

    2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates