Урганч шаҳрида яна битта йирик корхона иш бошлайди

    Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Кўҳна диёр текстиль” масъулияти чекланган жамиятига қаршали трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ишга туширилиш арафасида.

    Умумий лойиҳа қиймати 37,3 миллиард сўмни ташкил қиладиган корхонага ускуна ва жиҳозлар Хитойдан келтириб, ўрнатилди. Бу ерда маҳаллий хомашё — пахта толасидан юздан ортиқ турдаги трикотаж маҳсулотлари тикилиб, маҳаллий ва хориж бозорларига етказиб берилади.

    Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 105,8 миллиард сўмни ташкил қиладиган янги корхонада шаҳарлик уч юз нафар ёшлар муқим иш билан таъминланади. Ҳозирда корхона учун малакали тикувчилар тайёрлаш мақсадида шаҳардаги “Мономарказ”да хотин-қизлар ўқитилиб, уларга касб сирларини эгаллагани ҳақида сертификатлар топшириляпти.

    Эътиборли томони, бу корхонага “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турган хотин-қизлар ишга қабул қилиняпти.

    Рўзимбой Ҳасан,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates