Урганч туманида ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган корхона фаолияти фош этилди

    Хавфсизлик 6 май 2021 490

    “Х.О.” МЧЖ томонидан табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб қўлбола усулда тайёрланган 10 та газ ёндиргичлардан фойдаланиб келинган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Х.О.” МЧЖ томонидан табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб қўлбола усулда тайёрланган 10 та газ ёндиргичлардан фойдаланиб келинганлиги, шунингдек ушбу ёндиргичлардаги газ босими белгиланган меъёрлардан юқорилиги натижасида ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан “Х.О.”МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates