Ургутда туризм қишлоғи ва кластери ташкил этилади

    Туризм 4 феврал 2021 4754

    Ургут туманида Қоратепа-Омонқўтон тоғ туризми кластери ташкил этилади. Тумандаги Терсак қишлоғи «туризм қишлоғи»га айлантирилади. Бу ҳақда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти бошлиғи Дилшод Нарзиқулов маълум қилган.

    Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда Самарқанд вилоятида маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан жами қиймати 3 трлн 337 млрд сўм бўлган 126 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 3 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган. Бу лойиҳаларнинг салмоқли қисми жорий йилда амалга оширилади.

    Жумладан, тарихи Амир Темур даврига бориб тақаладиган Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд маҳалласи «туристик маҳалла»га, Ургут туманидаги Терсак қишлоғи эса «туризм қишлоғи»га айлантирилади. Самарқанд шаҳридаги А.Навоий ва И.Каримов кўчалари ҳам туризм кўчаси бўлади. Ургут туманида Қоратепа-Омонқўтон тоғ туризми кластери ташкил этиш режаси ишлаб чиқилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates