Урумчидан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди

    Куни кеча "Air China" компанияси учоқлари Пекин — Тошкент — Пекин йўналиши бўйича қатновини бошлаганди. Энди эса компания Урумчидан Тошкентга тўғридан-тўғри авиарейсни йўлга қўйди.

    Шу йилнинг 22 июль куни соат 12:50 да мазкур йўналиш бўйича биринчи рейс Тошкент халқаро аэропортида анъанага кўра сув аркаси, гуллар ва байрамона муҳитда қарши олинди.

    "Урумчи ва Тошкент ўртасидаги авиақатновнинг очилиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги авиасоҳа ҳамкорлигини янада мустаҳкамлайди. Бу йўналиш бизнес ва туризм ривожига катта ҳисса қўшади. Йўловчиларга ишончли ва замонавий парвозларни тақдим этиш бизнинг устувор вазифамиздир", – деди "Air China" компанияси вакили.

    Uzbekistan Airports Handling директори Тимур Халилов ҳам мазкур воқеани юқори баҳолади:

    "Халқаро авиасоҳада етакчи компаниянинг янги йўналишини кутиб олиш – жамоамиз учун катта шараф. Урумчи – Тошкент рейси мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий, маданий ва инсоний алоқаларни мустаҳкамлашда ишончли кўприк бўлади", – дея таъкидлади у.

    "Air China" томонидан Урумчи — Тошкент — Урумчи йўналишида парвозлар ҳафтасига уч марта — сешанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates