Урунов июль ойининг энг яхши футболчиси

    Спорт 30 июл 2020 1528

    Россиянинг «Уфа» жамоасида туп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Остон Урунов июль ойи якуни бўйича жамоанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

    Бу ҳақда бугун «Уфа» футбол клуби сайтида маълумот тарқатилди.

    Футбол мухлислари ўртасида ўтказилган суров натижаларига кўра, Урунов 30,2 фоиз овоз олган. Ўзбекистонлик футболчидан кейинги ўринларни эса Данил Фомин(14,3), Александр Беленов(10,4) эгаллаган.

    «Уфа» футбол клубининг таъсисчилар кенгаши раиси Ростислав Мурзагуловнинг “Sport24” мухбирига берган интервьюсида айтишича, ўзбекистонлик 19 ёшли Урунов ҳозирда «Уфа» жамоаси аъзолари билан ўтказилаётган машғулотларда қатнашмоқда.

    Унинг «Спартак»ка ўтиш ёки ўтмаслик масаласи ҳозирча очиқ турибди.

    Тўлқин РЎЗИЕВ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates