Ушбу ёз саёҳат учун хавфсиз бўладими?

    Туризм 20 май 2020 1686

    Бугун дунё коронавирус пандемиясига қарши курашни давом эттирар экан, ижтимоий масофаланиш, масофавий иш ва онлайн хизматлар кўрсатиш амалда бўлиб турибди. Аммо, кўплаб саргузашт севарларни ушбу ёз саёҳат учун қай даражада хавфсиз бўлиши қизиқтирмоқда.

    Ана шу кўп сонли қизиқувчилар талаб ва истакларига биноан келаётга мазкур ёз фаслида саёҳат учун эътиборга олишингиз керак бўлган бир қанча масалаларга тўхталамиз.

    Автомобилда саёҳат

    Ҳозирги вақтда АҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги йирик дам олиш ва истироҳат боғлари ёпиқ бўлса-да, одамлар у қадар ҳам гавжум бўлмайдиган масканлар фаолияти давом этмоқда. Шу нуқтайи назардан, агар сизнинг шахсий автомобилингиз бўлса, ёзни мароқли ўтказиш сизга бир мунча осон ва хавфсиз бўлиши мумкин. Яъни, сиз ҳақиқатдан одамлар кам ташриф буюрувчи дам олиш манзилгоҳларига (албатта ишонч ҳосил қилган ҳолда) ўз автоуловингизда боринг. Йўл давомида, одам кўп тўпланувчи жойлар – ёқилғи қуйиш шоҳобчалари, дўконлар ва тамаддихоналарга киришдан сақланиш учун саёҳат уйингиздан бир неча соатлик масофадан ошмаслигини маслаҳат берамиз.

    Меҳмонхоналар

    Маълумотларга кўра, бугунги кунда кўплаб давлатлардаги ҳар ўнта меҳмонхонадан саккизтаси бўшлигича қолмоқда. Бу биргина АҚШнинг апрель ойидаги бир ҳафтада 3.5 миллиард доллар йўқотишига сабаб бўлди. Натижада Қўшма Штатлардаги бир қатор йирик меҳмонҳоналар тармоғи COVID-19 тарқалиши хавфини минималлаштириш ва меҳмонларни қайта жалб қилиш мақсадида, глобал тозалик стандартларини жорий этмоқчи. Хусусан, Hyatt меҳмонхоналари 2020 йилнинг сентябрига қадар камида битта махсус гигена бўйича менежерга эга бўлишни ваъда қилмоқда.

    Қолаверса, дунёдаги бир қатор меҳмонхоналар хоналарга мижозларни жойлаштиришда 24 саотлик танаффусни тадбиқ этмоқчи. Бунда бўшаган хонага 24 саотсиз янги меҳмон жойлаштирилмайди. Бу вақт оралиғида хоналарда қатъий тозалаш ишлари амалга оширилади. Ёз ойида саёҳат қилмоқчи бўлганлар шу каби янгиликлардан доимий хабардор бўлиб боришлари мақсадга мувофиқ.

    Авиа ва темир йўл тармоғи

    Коронавирус пандемияси кўплаб тармоқлар каби авиа ва поездлар фаолияти учун ҳам жиддий қийинчилик келтириб чиқарди. Бир қатор авиакомпаниялар ва темир йўл соҳалари йўловчиларни жалб қилиш ва вирус тарқалишини камайтириш учун ўз хизматларида қатъий тозалик чора-тадбирлари белгиламоқда. Шу билан бирга, бу борада аксар самалёт ва поездларни янги гигеник воситалар билан жиҳозлаш ишлари ҳам бошланган. Айрим авиакомпаниялар эса, саёҳат мақсадида брон қилинган чипталар ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз йил давомида амал қилишини маълум қилмоқда.

    Хавфсиз саёҳат учун тўғри қарор

    Албатта, агар сиз ушбу ёз фаслида COVID-19 туфайли саёҳат қилишдан қўрқсангиз, яхшиси буни кейинги йилларга қолдиринг.

    Агарда ёзги таътилда саёҳатга ахдингиз қатъий бўлса, бу бўйича берилган маслаҳатларга риоя қилиш ва профилактика марказлари томонидан тавсия этилган қўшимча чораларни кўриш жуда муҳимдир. Яъни, сиз шунчаки яшаш жойингиз атрофидаги қаҳвахонага чиқиш бўладими ёки бир неча соатда босиб ўтилувчи саёҳатлар, барчасида одамлардан масофаланинг. Ниқоб тақиш ва қўлларингизни тез-тез ювишни унутманг.

    Эсда сақлангки, хавфсиз саёҳат учун тўғри қарор қабул қилиш фақат ўзингизга боғлиқ.

    Нурилло Тўхтасинов

    таржимаси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates