Ухлаш учун махсус автобус ишга тушди

    Автобусда йўловчиларга уйқу ниқоби ва қулоққа тиқиб қўйиладиган мосламалар берилади. Баъзилар ўз чойшаби, шиппак ва саёҳат ёстиғи билан келган. Маълумотларга кўра, биринчи синов рейси учун барча чипталар сотиб бўлинган.

    "Гонгконг аҳолисининг ухлаш учун вақти етмайди. Шунинг учун, улар бу йўлда бошқа имкониятларни топишига тўғри келади.

    Масалан, жамоат транспортида ишга кетаётган йўловчилар бу танловини баъзида ухлаш имконияти билан боғлайди. Уларга автобусда дам олиш осонроқ”. Aniq.uzда келтирилган айни фикрлар Гонгконг университети уйқу клиникаси ва лабораторияси бош мутахассиси доктор Ширли Лига тегишли.

    Дарҳақиқат, бироз ухламоқчи бўлган гонконгликлар учун беш соатлик автобус йўналиши йўлга қўйилди. Маълумотларга кўра, йўналишнинг узунлиги 76 километр.

    2 қаватли автобус ўриндиқларининг жойлашувига қараб чипталар нархи 13 доллардан 51 долларгача. Йўловчиларга уйқу ниқоби ва қулоққа тиқиб қўйиладиган мосламалар берилади. Баъзилар ўз чойшаби, шиппак ва саёҳат ёстиғи билан келган. Маълумотларга кўра, биринчи синов рейси учун барча чипталар сотиб бўлинган.

    Шанба куни бўлиб ўтган саёҳатда йўловчилар ҳудуднинг гўзал жойларини суратга олишлари учун турли жойларда автобус тўхтатилган. Бунга шаҳарнинг Лантау оролидаги тўхташ жойлари, шунингдек, Гонконг аеропорти яқинидаги самолётларга техник хизмат кўрсатиш объектини мисол қилиш мумкин.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates