Уй-жой нархлари индексларини шакллантириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди

    Мамлакатимизда 13 июл 2020 2205

    Давлат статистика қўмитаси Нархлар статистикаси бошқармаси ходимлари, Осиё Тараққиёт банки экспертлари ҳамда мутасадди вазирликлар вакиллари иштирокида видеоконференция орқали йиғилиш ташкил этилди.

    Тадбирда иштирокчилар уй-жой нархлари индексларини шакллантириш масалалари бўйича фикр-мулоҳаза алмашди. Уй-жой нархлари кузатувларини ташкил этиш, нархлар индексини шакллантириш борасида Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

    Шунингдек, уй-жой нархлари индекси тўғрисидаги маълумотлар сифатини янада ошириш, кузатувлар намуналарини кенгайтириш бўйича Осиё тараққиёт банки экспертлари ҳамда манфаатдор вазирликлар мутахассислари билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.

    Экспертлар республикада уй-жой бозорида нархлар мониторинги ташкил этилишини баҳоладилар ва маълумотлар ҳажмини батафсиллаштириш ва кенгайтириш масалалари бўйича ўз фикрларини билдирдилар.