баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    «Uzauto Motors» заводи ягона платформадаги янги автомобилларни ишлаб чиқаришга ўтади

    Транспорт 16 июл 2021 198

    Аввал хабар берганимиздек, «UzAuto Motors» компаниясида бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзгартириш ишлари доирасида, ягона платформадаги янги автомобиль моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган.

    Инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини берувчи ушбу платформа асосида, бир нечта моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Биринчи босқичда Chevrolet Onix ҳамда Tracker моделлари.

    Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари жорий йил 15 июлдан – 21 августгача режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади.

    Янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.

    UzAuto Motorsнинг Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди.

    Шу ўринда алоҳида таъкидлаймиз, UzAuto Motors тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Режалаштирилган модернизация ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди, деб хабар беради «Uzauto Motors» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates