Лого Лого-пв-уз

    Uzbekistan Airways Олмаота, Актўба ва Оқтовга парвозларни қайта йўлга қўяди

    Транспорт 13 январ 2022 523

    2022 йил 15 январдан бошлаб, авиакомпания Тошкент-Олмаота-Тошкент, Самарқанд-Олмаота-Самарқанд, Нукус-Актўба-Нукус, Урганч-Оқтов-Урганч, Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўяди.

    Таъкидлаш жоизки, Олмаота халқаро аэропорти халқаро қатновларни соат 08.00 дан 21.00 гача (Олмаота вақти билан) қабул қилади. Ушбу муносабат билан Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади, мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича HY-763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади. 

    Олмаота ва Актўба, Оқтов шаҳарларида бекор қилинган (2022 йил 7-дан 13 январга қадар) қатновлар йўловчилари авиачиптанинг тоўлиқ қийматини харид қилинган жойда қайтариб олиш ёки исталган бошқа бўш санага бепул қайта брон қилиш ҳуқуқига эгадирлар, деб хабар беради Транспорт вазирлиги Uzbekistan Airways маълумотига таяниб.

    Шунингдек, хабар орқали Қозоғистонга сафар қилишни режалаштираётган йўловчилар https://www.uzairways.com/uz/covid-19-0  ҳавола орқали давлатга кириш қоидалари билан танишиши муцмкинлиги эслатилади

    No date selected
    июл, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates