“Uzbekistan GTL” корхонасини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида таълим кластери жорий этилади

    Долзарб 13 январ 2022 390

    Бугун Ғузор туманида жойлашган “Uzbekistan GTL” корхонасида бўлдик. Давлатимиз раҳбари ушбу корхонада ташриф буюрганларида соҳага қизиқувчи иқтидорли ёшларнинг фақатгина назарий билимларини эмас балки амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича зарурий шароитлар яратиш кераклиги бўйича кўрсатма берган эдилар.

    Учрашувда масъул идоралар вакиллари билан бирга корхона ходимлари ҳам иштирок этди. Мулоқот давомида корхонани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида таълим кластерини жорий этиш юзасидан ишчи гуруҳ фаолияти самарадорлигини ошириш масаласини муҳокама қилдик.

    Бундан ташқари корхона қошида нефьт, газ соҳасига ихтисослашган ўқув маркази ташкил қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Марказда назария ва амалиёт бирлаштирилган ҳолда инновация билан илмий даража интеграция қилиниши кутилмоқда.

    Мулоқотда иштирокчиларнинг фикрлари ўрганилди, қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates