Cоатига 500 куб метр оқова сувларни тозалаш қувватга эга иншоот барпо этилади

    Энергетика 13 апрел 2021 2024

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли тоифага мансуб 240 та йирик саноат корхоналарида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастури»га асосан «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги 10 та корхона, яъни 4 таси янги қурилиш ва 6 таси қайта қурилиш тадбирларига киритилган.

    Бу борада «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан ишларни янада жадаллаштириш режалаштирилган бўлиб оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, қайта қуриш ва янги замонавий иншоотларни барпо этиш йўли билан сувни тежашга эришиш мақсади қўйилган.

    Хусусан, «Ўзбекистон GTL» МЧЖ заводида энг замонавий соатига 500 куб метр қувватга эга оқова сувларни тозалаш иншоотини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳосил бўладиган минерализациялашган, ёғли, ифлосланган юза сувлари ва маиший оқова сувларни тозалаш уч босқичда олиб борилади.

    Биринчи босқичда ҳосил бўлган минерализациялашган оқова сувлари буғлантирувчи (испарител) кристализатор қурилмасида тузсизлантирилиб, юқори концентрацияли куб қолдиқлари сувсизлантирилади.

    Иккинчи ва учинчи босқичда айнан тозалаш иншоотида кетма-кетлик билан амалга оширилади. Бу ерда тозалаш ишлари ҳозирги кундаги замонавий қурилмалар орқали механик, физик-кимёвий, биологик усуллар орқали амалга оширилади ва охирида тозалаш самараси энг юқори бўлган мембранали биореактор қурилмасида амалга оширилади. Тозаланган оқова сувлари тўлиқ қайта технологияга ишлатиш учун юборилади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates