"Uzsalaman" шуҳрати қайта тикланади

    Саноат 18 январ 2021 1173

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Фарғона шаҳридаги пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzsalaman” қўшма корхонасида бўлди.

    Бу ердаги ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганди. Соҳа мутахассислари билан муаммолар бўйича атрофлича суҳбатлашди.

    Бир пайтлар мазкур корхонада 4 минг нафар ишчи-ходимлар ишлаган бўлса, бугунга келиб бор йўғи 160 нафар киши меҳнат қилмоқда холос. 15 минг квадрат метр ёпиқ бинолар фойдаланилмасдан бўш турибди.

    Вилоят ҳокими корхона цехларини кўздан кечириб, унинг имкониятларини ўрганди. Айни пайтда 10 турдан ортиқ пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган бўлиб, ички ишлар, миллий гвардия соҳа вакиллари учун ҳам махсус пойабзаллар тайёрланяпти.

    Учрашув давомида корхонанинг солиқдан қарздорлиги мавжудлиги мутасаддилар томонидан айтилди. Бу йўналишда амалий кўмак бериладиган бўлди.

    Вилоят ҳокими биноларни 2021 йил давомида тўлиқ ишга солиш бўйича мутасаддиларга топшириқ бериб, ушбу бино негизида чарм ва тикувчилик йуналишида технопарк ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш топширилди.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates