Узумчилик соҳасига Италия тажрибаси жорий этилади

    Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими Шохруҳ Шоаҳмедов Италияга сафар уюштирди.

    Ташриф давомида Италиянинг узумчилик ва виночилик бўйича илғор тажрибаси билан танишилди ҳамда “Медитерранео Wине&Фоод анд Травел” халқаро кўргазмасида иштирок этилди.

    Неапол шаҳридаги ўрта асрларга оид “Кастел-дел-Ово” (Cастел ДеллЪОво) қалъасида ўтказилган кўргазмада Италия қишлоқ хўжалиги, хусусан, узумчилик ва виночилик соҳалари бўйича тарихий анъаналар намойиш этилди.

    Тадбирнинг очилиш маросимида Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Маё, Европарламент аъзоси Лючиа Вуоло, Марокаш қишлоқ хўжалиги вазири Амине Лагриди, Италия қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари уюшмаси президенти Жанфранко Гречи, Италия қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

    Халқаро кўргазма доирасида Италиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирган “Cонсорзио Тутела Вини Дъирпиниа”, “Cонсорзио Тутела Моззарелла Ди Буфала Cампана”, “Cонфимеа”, “Фоод бй Италй”, “Cантина Морониа”, “Гелати Алоҳа”, “Фагри Фоод”, бошқа консорсиум ва компаниялари билан музокаралар ўтказилди.

    Италия вакиллари учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, узумчилик ва виночилик тармоғи салоҳияти тўғрисида тақдимот ўтказилди.

    Унда соҳа ривожи бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатлар, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусан инвесторларга тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида сўзлаб берилди. Тошкент вилояти Паркент туманида жорий йил кузида илк бор ўтказилиши режалаштирилган “Узум сайли” халқаро фестивали алоҳида таъкидланди.

    Бўлиб ўтган музокаралар натижасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Италия қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ўртасида келгуси ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

    Келишув томонлар ўртасида ўзаро савдо алоқаларини ўрнатиш, Италия озиқ-овқат брендларини мамлакатга жалб қилиш, бизнес миссияларни уюштириш ҳамда Европа Иттифоқи стандартларига мос маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича малака ошириш курсларини йўлга қўйишни назарда тутади.

    Учрашувда Италия қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари уюшмаси президенти Жанфранко Гречи Паркент туманида ўтказиладиган “Узум сайли” халқаро фестивалини ташкил этишга яқиндан кўмаклашишга тайёрлигини билдирган, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates