Узундара туристик масканга айлантириладими?

    Сурхондарё вилояти Бойсун тумани шимоли-ғарбидаги сувсиз тоғ чўққисида жойлашган Узундара қадимги юнон ва маҳаллий меъморчилик анъаналари асосида тошдан бунёд этилган манзилгоҳдир.

    Қадимда Узундара Бақтрия ва Сўғд чегарасида шимолий ҳудуддаги мудофаани таъминлаган муҳим стратегик объект ҳисобланган. Бу тармоқ таркибига нафақат қалъалар, балки Сувсизтоғ орқали Қашқадарё чўлларидан Сурхон ва Шўроб воҳасига ўтадиган жойларни ёпадиган Дарбанд ва бошқа деворлар ҳам кирган.

    Узундарада очилган маъмурий ва ҳарбий раҳбарларнинг хоналари деворлари ички томони горельеф ва геральдик тасвирлар билан безалган. Узундара қалъаси ўзига хос “ҳимоя чегара” вазифасини ўтаган.

    2016 йилда Ўрта Осиё тарихида биринчи марта қазишмалар пайтида хона полидан ноёб топилма топилган. Бу “Александр” типидаги драхма кумуш танга бўлиб, танганинг олд томонида Александр Македонский бошига шер тасвирли ниқоб ва орқа томонида Зевс худосининг тахтда ўтиргани акс этган.

    Манзилгоҳдан шунингдек, илк салавкийлардан бўлган Антиох I нинг турли тангалари топилган. Коллекцияда юздан ортиқ мис ва кумушдан зарб қилинган драхма ва гемихалклар ўрин олган.

    Ушбу ёдгорлик ҳозирда Ўзбекистон ФА ва Россия ФА санъатшунослик институти мутахассислари томонидан тадқиқ этилмоқда. Ташқи томонидаги тош тахтачалари алебастр қоришмалари билан сувалган. Қалъа ҳудудида археологик тўлиқ ванналар ва чўмилиш косалари топилган.

    Буларнинг ҳаммаси Узундара қалъаси гарнизонининг ҳаёти, тарихини тиклашга хизмат қилади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида археологик ёдгорликни қайта тиклаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳада Узундаранинг қайта реконструкция қилиниб, туристик манзилга айлантирилиши режалаштирилган.

    9 октябр 2024,

    Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси ёхуд ёруғ келажак пойдевори қандай қўйилмоқда?

    Мамлакатлар тараққиётида маънавият, маданият бирламчи масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозиргидек глобал дунёда ўзликни сақлаб қолиш, ягона халқ бўлиб олға интилишда санъат ва маданиятнинг аҳамияти катта. Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қиляпти. Халқимиз қалбида бугунги ислоҳотларга ишонч, тинч ва осойишта кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умидни тобора кучайтирмоқда. Мазкур ислоҳотлар жараёнида маданият ва санъатга, унинг тараққий топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates