«Vakantiebeurs» сайёҳлик кўргазмасига Ўзбекистондан иштирокчилар жалб этилади

    Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида Нидерландиянинг «Oezbekistan Reizen» (Uzbekistan Travel) компанияси раҳбари Ардян Лангдийк билан учрашув бўлиб ўтди.

    “Oezbekistan Reizen” – Нидерландиядан Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этишга ихтисослашган саноқли компаниялардан бири. COVID-19 пандемияси пайтида ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлган «Oezbekistan Reizen» ҳозирги кунда ўз ишини қайта тиклаб, 2023 йилнинг сайёҳлик мавсумига тайёргарлик кўрмоқда.

    Суҳбат давомида Ўзбекистон туризм салоҳиятини илгари суриш борасидаги ҳамкорлик юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Жумладан, Ардян Лангдийк пандемиядан аввал Нидерландиядан Ўзбекистонга бир нечта сайёҳлар гуруҳини юборгани ва улар яхши таассуротлар билан қайтганини маълум қилди. Ишбилармоннинг айтишича, охирги бир неча йил давомида нидерландиялик сайёҳлар орасида Марказий Осиёга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортган. Шу боис айни пайтда у Ўзбекистонни устувор йўналишлардан бири сифатида илгари суриш ниятида.

    Мулоқот давомида нидерландиялик сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш учун манзилли иш олиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бундан ташқари, томонлар Европада Ўзбекистоннинг гастрономия туризми соҳасидаги салоҳиятини илгари суришга алоҳида эътибор қаратдилар. Нидерландиялик туроператорнинг айтишича, ўзбек миллий таомларининг мазаси ва хилма-хиллиги, мева ва сабзавотларнинг сифатидан келиб чиққан ҳолда бу йўналишдаги ишларни ҳам фаоллаштириш учун катта имкониятлар мавжуд.

    Суҳбат якунида амалий ҳамкорликнинг илқ қадами сифатида 2023 йил 11-15 январь кунлари Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида бўлиб ўтадиган «Vakantiebeurs» сайёҳлик кўргазмасига Ўзбекистондан иштирокчиларни жалб этишга келишиб олинди.

    Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, «Vakantiebeurs»- Нидерландиядаги энг йирик сайёҳлик кўргазмаларидан бири бўлиб, унинг иши билан ҳар йили ўртача 100 минг киши танишади, иштирокчилари сони эса 1100 дан ортиқни ташкил этади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates