Ваколати тугаган судьялар навбатдаги муддатга лавозимга тайинланди

    Воқеа-ҳодисалар 22 ноябр 2022 1653

    Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир қанча масалалар қатори ваколат муддати якунига етган 11 нафар судьяни навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

    Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:

    Аллабердиев Санжар Абдушукурович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

    Жабборов Акбаржон Амруллоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига;

    Тошев Ашурали Актамевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг раиси лавозимига;

    Авезов Адиз Муродбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа тумани судининг раиси лавозимига;

    Акрамов Аброрхон Агзамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

    Мавлонов Зуҳриддин Эркинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

    Тўхтабоев Шуҳратжон Турғунбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

    Юсупов Ихтиёржон Адҳамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

    Зайниддинова Латофат Сайфиддиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates