Вакциналарни шприцсиз юбориш имконини берувчи пластир ишлаб чиқилди

    Россия технология университети – МИРЭА мутахассислари одамларга дори-дармонларни инъекцияларсиз юбориш имконини берувчи истиқболли технологияни ишлаб чиқишди.

    Аниқлик киритилишича, бунда шприцлар қалинлиги 0,6 миллиметргача кичик игналлар билан алмаштирилади, улар терининг шох пардасидан осонгина ўтади ва асаб тугунларига таъсир қилмайди.

    Ушбу усул мутлақо оғриқсиз ва жуда самарали бўлиб, айниқса болаларни эмлашда қулайлик яратади.

    Университет мутахассисларининг фикрига кўра, келажакда бундай кичик игнали пластирлар анъанавий инъекцияларнинг ўрнини босади. Бундан ташқари, терига киргандан сўнг, кичик игналар тез эрийди ва дори-дармонлар ва турли хил вакциналарни қўллашда яхши самара беради.

    Энди университет олимлари уни оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш учун лойиҳани такомиллаштириш устида иш олиб боради, деб хабар беради techcult.ru.