баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    Молия 27 март 2021 485

    Эндиликда тижорат банкларининг нақд валюта маблағларини олиб чиқиш учун мурожаати Марказий банк томонидан уч банк иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

    Марказий банки бошқарувининг Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш қарори қабул қилинди.

    Қарор Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ қабул қилинди.

    Унга кўра, тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

    Биринчидан, нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлиги тўғрисидаги хабарномалар тижорат банклари томонидан уч кун муддат давомида Марказий банкка тақдим этилади.

    Иккинчидан, тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш Марказий банкнинг рухсати асосида амалга оширилади.

    – Марказий банкнинг рухсатини олиш учун тижорат банклари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга мўлжалланган валютанинг тури, унинг суммаси, валюта маблағлари қайси давлатга олиб чиқилиши, хорижий банкнинг номи, нақд валюта маблағларини олиб чиқиш мақсадлари кўрсатилган аризани Марказий банкка тақдим этади.

    Учинчидан, тижорат банкларининг нақд валюта маблағларини олиб чиқиш учун мурожаати Марказий банк томонидан уч банк иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

    – Кўриб чиқиш натижалари бўйича тижорат банкларига нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат берилади. Тижорат банкларига нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат беришни рад қилиш фақат тижорат банкларининг мурожаати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда амалга оширилади.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates