Ван Гог картинаси рекорд даражада сотилди

    Винcент Ван Гогнинг аввал ҳеч қаерда намойиш қилинмаган сурати Париждаги Sotheby's ким ошди савдосида 13 миллион еврога сотилди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

    Модильяни, Роден, Камилла Клодель, Дега, Клее и Магритт каби таниқли рассомларнинг 33 та асари намойиш этилган ким ошди савдосининг кульминацион нуқтаси Ван Гог картинасининг сотилиши билан якунланди.

    “Бир аср давомида шахсий коллекцияда бўлган ва шу ҳафтада биринчи марта омма эътиборига ҳавола этилган “Монмартрдаги кўча манзараси” картинаси Париждаги ким ошди савдосида 13 миллион 091 минг 250 еврога сотилди”, — дейилади ким ошди савдоси уйининг Твиттердаги хабарида.

    “Монмартрдаги кўча манзараси” Ван Гог томонидан 1887 йилда Парижда акаси Тео билан бирга яшаган пайтида яратилган. Расмда Монмартрнинг рамзларидан бири — “Мулен де ла Галетт” шамол тегирмони тасвирланган. Ушбу асар 1920 йилдан бери шахсий коллекцияда сақланган.

    “Ван Гогнинг Монмартр давридаги жуда оз сонли расмлари дунёдаги нуфузли музей коллекцияларида эмас, балки шахсий коллекцияларда сақланиб қолган. Бундай афсонавий сериядаги, ушбу калибрдаги асарнинг бозорда пайдо бўлиши, шубҳасиз, жуда муҳим воқеа”, — дейди Sotheby's вакиллари.

    Таъкидлаш керакки, расмнинг тахминий баҳоси 5-8 миллион еврони ташкил этган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates