Ван Гогнинг эскизи рекорд даражада — 10,4 миллион долларга сотилди

    Нью-Йоркдаги ким ошди савдосида Винсент Ван Гогнинг “Ёш япон аёли” картинаси учун чизилган эскиз 10,4 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Christie's ким ошди савдо уйи ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

    Суратнинг эскизи (тахминан 1888 йилда яратилган) 10 436 000 долларга баҳолангани аниқланди.

    “Техник жиҳатдан инновацион, берилган урғу, чизиқ ва нуқталар диапазони билан ушбу портрет картина моҳиятини акс эттиради”, дейилади хабарда.

    Art Newspaper газетасининг аниқлик киритишича, эскиз 10,4 миллион долларга сотилган. Бу Ван Гог расмлари учун ким ошди савдосидаги рекорд миқдор эканлиги таъкидланди.

    Ван Гог ушбу расмни 1888 йил ёзида Франциянинг Aрль шаҳрида (Прованс) яратган ва уни дастлаб “Жанубий Япония” деб атаган. Расмда 12 - 14 ёш атрофидаги қиз тасвирланган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates