Вақтни қўлдан бой бермайлик

    Фикр 13 июн 2020 3880

    Қадимда бир хитойлик император бўлган экан. У тахтга ўтирган вақтида жуда ёш эди ва қизиқувчан бўлган кан. Император кўп нарсани билар ва янаям кўпроқ нарсани билишни хоҳлар эди.

    Сарой кутубхонасидаги ҳали ўқилмаган китобларни кўриб тушундики уларнинг ҳаммасини ўқиб улгурмайди. Бир куни у сарой донишмандини чақириб унга бутун инсоният тарихини ёзишни буюрди. Донишманд узоқ меҳнат қилди. Йиллар ўтди. Охири, мулозимлар император хонасига беш юз китобни олиб келишди, унда бутун инсоният тарихи битилган эди. Император бунга анчайин ажабланди.

    У энди ёш бўлмаса ҳам илмга интилиши сўнмаган эди. Бироқ, у йилларни бу китобларни ўқишга сарфлай олмас эди ва у энг асосийларини қолдириб баён қилинганларни қисқартиришга буюрди. Донишманд яна узоқ йиллар меҳнат қилди. Ва кунлардан бир кун мулозимлар бир аравага ортилган элликта китобни император ҳузурига келтиришди. Император жуда қариб қолган эди. У бу китобларни ўқишга улгурмаслигини тушунар эди ва донишманддан фақат энг муҳимини қолдиришни сўради. Донишманд яна ишга киришди.

    Маълум бир вақт ўтиб у бутун инсоният тарихини биргина китобга жойлаштиришга муваффақ бўлди, лекин, у китобни олиб келганда – император ўлимини кутиб ётар эди ва шу даражада қувватсиз эдики китобни очишга ҳам кучи етмас эди. Шунда император нариги дунёга равона бўлмасидан олдин баён қилинганларни янада қисқартириб ифода қилишни илтимос қилди. Шунда донишманд китобни очди ва охирги бетига фақат биргина жумлани ёзди: “Инсон туғилади, азоб чекади ва ўлади”...

    Вақт ғанимат азизлар!