21 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:03да Полшанинг "LOT Polish Airlines"авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди ва янги Варшава — Тошкент — Варшава йўловчи йўналишини очди.
Июнь ойининг ўрталарига қадар ҳар 10 кунда бир марта чартер асосида парвозлар амалга оширилади. Қишки жадвалга ўтиш муносабати билан авиакомпания Варшава — Тошкент — Варшава йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйиши мумкин.
"LOT Polish Airlines"— штаб-квартираси Варшавада жойлашган Полша авиакомпанияси. Авиакомпания дунёдаги энг қадимги, энг йирик ва вакиллик авиация альянси бўлган “Star Alliance" аъзоси ҳисобланади.