“Ватан ҳимояси — муқаддас бурч”

    Ҳарбий 18 январ 2021 5429

    Тошкент давлат транспорт университетида “Ватан ҳимояси — муқаддас бурч” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

    Унда институт профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талаба-ёшлар, Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари оркестри ҳамда 7531-сонли ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи шахсий таркиби аскарлари қатнашди.

    Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригида бидирилган фикр-мулоҳазалар, мақсад ва вазифалар хусусида сўз борди. Президентимиз табрикда ёшлар хусусида яна бир бор тўхталиб, янги Ўзбекистонда ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий соғлом, Она Ватанга фидойи ва жонкуяр инсонлар бўлиб улғайиши, шонли тарихимиздан ибрат олиб, ундан фахрланиб яшаши учун барча куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз, деди.

    Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари оркестри томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Ватанимиз ҳарбий салоҳияти, мард ўғлонларимиз жасорати ҳамда она Ўзбекистонимизга чексиз муҳаббат туйғулари мадҳ этилган шеърлар тингланди. Университет иқтидорли талабалари Бекзод Убайдуллаев, Илхом Иномжонов, Жамшид Қўчқоров, Аббос Ҳамраев ўзларининг қўшиқлари билан тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

    Тадбирда 7531-сонли ҳарбий қисм Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи шахсий таркиби кўргазмали чиқишлар, жанговор саҳна кўринишлари, акробатик ҳаракатлардан иборат чиқишлар намойиш этди.

    — Тадбир биз ёшларда катта таассурот қолдирди, уларни Она Ватанни севиш ва ҳимоя қилишга ундади, ҳарбий касб маъсулиятини англатди. — дейди университет талабаси Абдумутал Амиржанов. — Биз талабаларнинг жасоратли ва мард бўлиб шаклланишимизда беқиёс куч-қудрат, ғайрат-шижоат бахш этади. Зеро, Она юртни севиш, уни кўз қорачиғидек асраш, истиқлоли ва истиқболи, осойишталиги ва фаровонлиги учун курашиш, бу йўлда ҳатто ўз жонини ҳам қурбон қилиш ҳар бир ўғилнинг муқаддас бурчидир.

    Г. Ниязова,

    автомобиль транспорти муҳандислиги факультети

    катта ўқитувчиси

    М.Алимов,

    факультет декани маънавий-маърифий ишлар бўйича

    муовини

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates