Ватанга қасамёд — энг олий шараф

    Ватанга қасамёдни қабул қилар экан, ҳар бир курсант кўзидаги ҳаяжон унинг қай даражада масъулиятли ва шарафли касбни танлаганига амин бўлганини билдириб турибди.

    Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Ватанга қасамёдни қабул қилиш тантанали тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, меҳнат фахрийлари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари, божхона хизмати полковниги Ўткиржон Қодиров сўзга чиқиб, ёшларимиз учун мисли кўрилмаган имкониятлар очилганини таъкидлади.

    Шунингдек, Ў.Қодиров курсант деган шарафли номга сазовор бўлганликлари билан биринчи курс курсантларини самимий табриклади. Ватанга қасамёдни қабул қилар экан, ҳар бир курсант кўзидаги ҳаяжон унинг қай даражада масъулиятли ва шарафли касбни танлаганига амин бўлганини билдириб турибди.

    1-курс курсанти Д.Ғаниев ўз нутқида давлатимизнинг юксак эътибори ҳамда ғамхўрлигини доимо ёдда тутган ҳолда халқ манфаатларига хизмат қилишдек олий мақсад билан билим олиш, келажакда етук мутахассис бўлишга ваъда берди. Ватанга қасамёд тадбири курсантларнинг саф майдони бўйлаб тантанали юриши билан якунланди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates