баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ватанга содиқлик тўйи...

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ўқиш учун сараланган йигитлар Ватанга қасамёд қабул қилиб, ҳар қандай шароитда элу юртимизга, Президентимизга содиқ хизмат қилишга киришди.

    Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий оркестрининг тантана мусиқаси садолари оғушида тадбир майдонига байроғимиз олиб кирилди. Дунёда энг чиройли бизнинг байроқ, деди атрофдагилар. Байроқ – фахримиз, майдонда саф тортган йигитлар ғуруримиз.

    Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 10 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармони билан Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари, Ёнғин хавфсизлиги институти Ички ишлар вазирлигидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилган эди.

    Ёнғин хавфсизлиги институти академия мақомини олгандан сўнг ўқишга кирган курсантлар бу йил илк бор Ватанга қасамёд қабул қилди.

    Академия бошлиғи, генерал-полковник Қобул Бердиев биринчи босқич курсантларини ана шу тадбир билан табриклаб, уларга масъулият ва танлаган касбига умрбод содиқлик тилади.

    – Ҳарбийлик орзуим эди, – деди Усмон Мамаражабов. – Бугун ватанимизга, халқимизга муносиб фарзанд бўлиб, фуқароларимизнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш учун бор куч-ғайратимизни аямай хизмат қилишга қасамёд қилдик. Келажакда юртимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиб, Президентимизнинг бизга билдирган юксак ишончини оқлашга ваъда берамиз.

    – Бугун биз учун катта тўй – фарзандларимиз Ватанга содиқликка қасамёд қилди. Фахрланамиз, – деди Машҳура Ниёзова.  

    Тадбир доирасида академияда аъло баҳоларга ўқиётган, жамоат ишларида фаол йигитларга “Вазир стипендианти” фахрий ёрлиқлари топширилди.

    У.АСРОРОВ, М.АБДУЛЛАЕВ (сурат),  

    “Янги Ўзбекистон” мухбирлари

    No date selected
    November 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates